Сўнгги янгиликлар
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
АИ-80 бензинини АИ-90 деб сотган «заправкалар» аниқланди. Улар 500 млнга яқин зарар етказган
Ёнилғи сифати автомобиль двигателининг барқарорлигига бевосита таъсир қилишини ҳамма яхши билади. Шу билан бирга, автобензин маркалари техник хусусиятларига кўра бир-биридан сезиларли даражада фарқланади.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-80 маркали бензинни АИ-91 ёки АИ-92 маркаси остида сотиш ҳолатлари аниқланди.
Шу сабабли Қўмита томонидан Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида хусусий корхоналарга қарашли 23 та ёнилғи қуйиш шохобчаларида сотилаётган ёнилғи сифатини аниқлаш мақсадида назорат харидлари ўтказилди, шунингдек, белгиланган ҳажмдан кам ҳажмларда бензин маҳсулотини қуйиб бериш ҳолатлари ҳам ўрганилган.
Қонунбузарликлар Самарқанд вилоятидаги “Triada ekspress servis” МЧЖ, “Turop Godir” МЧЖ ва “Muxammad neft oil” МЧЖ каби ёнилғи қуйиш шохобчаларида аниқланди.
Сирдарё вилоятидаги “SAID AGSM TEX SERVIS”, “Bekzod-5”, “Murod Maqsad Trans” ва ““LUX PETROL” МЧЖларга қарашли ёнилғи қуйиш ва бошқа шу каби шохобчаларда ҳам бундай ҳолатлар кузатилган.
Ёнилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини ўрганиш натижаларига кўра, бензинни нотўғри сотиш, шунингдек, истеъмолчиларга тўлиқ ҳажмларда қуйиб бермаслик натижасида етказилган зарар миқдори қарийб 489 миллион сўмни ташкил қилган.
Айни пайтда Қўмита томонидан истеъмолчиларга етказилган зарарни қоплаш ва қайта ҳисоб-китоб қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Қўмита томонидан биржа аукционларида харид қилинган ва ёнилғи қуйиш шохобчалари орқали сотилаётган АИ-80 маркали бензин сотилишини тизимли ўрганиб чиқилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.
“Шу тариқа, йил бошидан буён биржа савдолари орқали ўртача 20 тонна, жами 5,2 минг тонна нефть маҳсулотлари харид қилинганига қарамай, 241 та ёнилғи қуйиш шохобчаларида истеъмолчиларга бензин сотилмагани аниқланди, яъни сунъий ажиотаж ҳолати вужудга келтирилмоқда.
Ўрганишлар натижалари бўйича материаллар зарур чоралар кўрилиши учун Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига тақдим этилди”, — дейилади хабарда.
Қайд этиш жоиз, “Истeъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунда сотувчи истеъмолчига ўзи сотаётган товар тўғрисидаги зарур, ишончли ва фойдаланиш мумкин бўлган маълумотларни ўз вақтида тақдим этиши шартлиги белгиланган.
Шунингдек, агар маҳсулот тўғрисида нотўғри ёки етарли даражада тўлиқ бўлмаган маълумотларнинг тақдим этилиши зарур истеъмол хусусиятларига эга бўлмаган товарларни сотиб олишга олиб келган бўлса, истеъмолчи шартномани бекор қилишга ва унга етказилган зарарнинг ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Истеъмолчи шартнома тузиш йўли билан товарни эркин сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиб, бу шартномага кўра сотувчи истеъмолчига муайян миқдордаги ва мақбул сифатли товарни мулк қилиб топшириш мажбуриятини, истеъмолчи эса, шартлашилган пулни тўлаш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар.