Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 59

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 62

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 138

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 225

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 250

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 228

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 356

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 327

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

03:31 / 2023-01-27 522 0 Жамият

Фарғонадан Қирғизистонга микроавтобус қатнови қайта тикланди

2020 йилгача мавжуд бўлган мазкур қатнов, пандемия даври чекловларида тўхтаб қолган эди.

world-news

26 январдан эътиборан “Фарғона – Қувасой – Қизил-қия” халқаро йўналишида микроавтобус қатнови қайта тикланди. Бу ҳақда Вилоят Транспорт бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Фарғона ва Қирғизистоннинг Баткен вилоятидаги Қизил-қия шаҳри ўртасида амалга ошириладиган мазкур қатнов икки чегарадош вилоят ўртасидаги борди-келди учун муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. 2020 йилгача мавжуд бўлган мазкур қатнов, пандемия даври чекловларида тўхтаб қолган эди.

Қирғизистон томонидан “Қизил-қия ПАТП”, Ўзбекистон томонидан эса “Daewoo Trans Servis” МЧЖ хизмат кўрсатувчи йўналиш умумий масофаси 39,5 кмни ташкил этиб, йўлкира нархи 12 минг сўм этиб белгиланди.

Микроавтобуслар Қизил-қия ва Фарғонадан тонги соат 7:20 да ҳаракат бошланиши назарда тутилган.

 

Келгусида аҳоли талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда бу каби қатновларни кўпайтириш режалаштирилмоқда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш