Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
«BBC ва CNN'да Ўзбекистон туризм салоҳияти тарғиб қилинади» — Маданият ва туризм вазирлиги
Вазирлик хорижнинг иккита нуфузли нашрлари билан ҳамкорлик қилишни бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов Британиянинг “BBC World News Eurasia” корпорацияси тижорат хизмати раҳбари, “Dars films” бош продюсери Сергей Становкин билан видеоконференция шаклида учрашув ўтказди.
У, шунингдек, CNN корпорациясининг Осиё ҳамда Африка бўйича минтақавий директори Имрон Аҳмад билан ҳам учрашди.
Қайд этиш жоизки, корпорациянинг суратга олиш гуруҳи Ўзбекистонда бўлиб, сайёҳлик шаҳарлари, ландшафтлари, гастрономияси, ўзбек халқининг ҳунармандчилиги ва анъаналари ҳақида махсус видеороликлар тайёрлади ҳамда кейинчалик телеканал орқали намойиш қилинди ва “www.bbc.com” сайтида чоп этилди.
Бундан ташқари, ушбу сайтда Ўзбекистон ҳақидаги мақола ўрин олган бўлиб, унда журналистлар Ўзбекистоннинг ранг-баранг маданий-тарихий мероси, жаҳон тарихи, илм-фан ривожига беқиёс ҳисса қўшган Амир Темур ва Мирзо Улуғбек каби халқ қаҳрамонлари ҳақида ёзадилар.
Қолаверса, ўзбек миллий таомлари, ўзбекистоннинг қадимий ва замонавий шаҳарларининг бой меъморчилигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, “www.bbc.com” сайтининг саёҳат ва маданият соҳаларидаги бўлимларида Ўзбекистон ҳақидаги реклама баннерлари жойлаштирилган. Ҳар бир маҳсулотда Ўзбекистон миллий туризм бренди акс этган.
Учрашув давомида С.Становкин Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар туфайли мамлакатимизнинг ҳайратланарли сайёҳлик маскани сифатидаги жозибали имижи мустаҳкамланаётгани, шаҳарларнинг маданий-тарихий, меъморий ва гастрономик ранг-баранглиги оммалашаётганини алоҳида таъкидлаган.
Бундан ташқари, BBC билан ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан, 2023 йилда қўшма PR кампаниясини давом эттириш, Британия радиоэшиттириш корпорациясининг ахборот платформаларида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, бой тарихи, маданияти ва анъаналарини тарғиб қилиш бўйича лойиҳа ва тадбирларни амалга ошириш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Шу ўринда CNN корпорациясининг Осиё ҳамда Африка бўйича минтақавий директори Имрон Аҳмад билан учрашув ҳам самарали ўтганини таъкидлаш жоиз.
Музокаралар чоғида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, бой маданий ва тарихий меросини тарғиб қилиш бўйича реклама кампаниясини амалга ошириш бўйича телеканал билан ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Маълумот ўрнида мазкур лойиҳа халқаро телеканал ва унинг веб-сайтида хорижий тилларда Ўзбекистон ҳақида махсус видеоролик ҳамда материаллар намойиш қилишни кўзда тутади ҳамда Шимолий Америка, Европа ва Осиё мамлакатларини қамраб олади.
И.Аҳмад Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлар, мавжуд бой туризм салоҳияти ҳақида ўз таассуротлари билан бўлишди. Қолаверса, CNN телеканалининг Ўзбекистон давлат ва хусусий секторлари билан ҳамкорлиги, шунингдек, корпорациянинг мавжуд платформалари орқали хорижий мамлакатларни тарғиб қилиш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.
Музокаралар якунлари бўйича CNN телеканали билан қўшма узоқ муддатли PR кампаниясини амалга ошириш, шунингдек, корпорациянинг ахборот платформаларида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, бой тарихи, маданияти ва анъаналарини тарғиб қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилган.
Маълумот учун, 2022 йилда вазирлик BBC билан биргаликда “BBC World News” корпорациясининг халқаро телеканали ва унинг ахборот порталида мамлакатнинг бой туризм салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида реклама кампаниясини бошлади.
Таъкидлаш жоизки, BBC 40 дан ортиқ хорижий тильда узлуксиз трансляция қилади ва 23 мингдан ортиқ ходимга эга дунёдаги энг йирик янгиликлар телерадиокомпанияси ҳисобланади.