Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Талабалар «Tashkent Indeks»дан ҳайдалдими?
Вазирликнинг маълум қилишича, совуқ ҳаво ҳароратида мажмуа етарли шароитга эга эмас.
“Tashkent Indeks”дан талабалар ўз хоҳишига кўра, кўчирилмоқда, аммо улар мажбуран кўчирилмаган, дея хабар бермоқда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.
Вазирликка кўра, жорий ўқув йили бошида “Tashkent Indeks” савдо мажмуасида талабалар вақтинча туришлари учун шароит яратилган.
“Ўтган давр мобайнида аксарият олий таълим муассасалари томонидан талабалар турар жойларида қўшимча ётоқ ўринлари яратилиб, кўчиш истагини билдирган талабалар кўчириб ўтказилган.
Шу кунларда эса совуқ ҳаво ҳароратида мажмуа етарли шароитга эга эмаслиги боис, кўчириш ишлари олий ўқув юртлари талабалар турар жойларида кўпроқ қўшимча бўш ўринлари яратилиши, аксариятида янги ётоқхоналар барпо этилиши ҳисобига янада жадаллашди.
Бунда “Tashkent Indeks”да қолишни хоҳловчи талабаларни мажбуран чиқариб юборилишига йўл қўйилмайди”, — дейилади муносабатда.
Маълумот ўрнида, биргина Тошкент давлат иқтисодиёт университетида икки қаватли ётоқ ўрни ташкил этиш ҳисобига қўшимча 139 ўринли, Тошкент давлат педагогика университети томонидан Оқтепа педагогика коллежи талабалар турар жойида янги 300 ўринли жой яратилган.
Бундан ташқари, Тошкент давлат стоматология институтида 400 ўринга мўлжалланган янги ётоқхона қуриб, фойдаланишга топширилди.