Сўнгги янгиликлар
“Namangan to‘qimachi cluster” жаримага тортилди
Дунёдаги энг қудратли денгиз шамол турбинаси ўрнатилди
“Tash Building”, “Ko'prikqurilish” ва“Azia Invest Favorit” — Солиқ қарзлари юқори бўлган қурилиш компаниялари рўйхати очиқланди
Нон чиқиндига ташланаётган дунёда — очликдан ўлаётган инсоният
Трамп инсоният тарихидаги энг муҳим баёнотни эълон қилишни режалаштирмоқда
Илон Маскнинг машуқаси миллиардерга тегишли компанияни судга берди
Байденнинг ўғли қамалиши мумкин
Венесуэла мухолифати етакчиси ўз Нобель мукофотини Трампга топширди
Сурхондарёда Патологиканатомия бюроси бош ҳисобчиси 305 млн сўмни «туя» қилди
У ишдан бўшаган ходимга бир неча йил давомида иш ҳақи ҳисоблаб келган.
Сурхондарё вилояти патологиканатомия бюроси бош ҳисобчисининг талон-торожлиги фош бўлди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Қайд этилишича, вилоят Патологиканатомия бюроси бош ҳисобчиси И.М. 2019 йилнинг январь ойида ишдан бўшаб кетган Г.П.нинг номига 2019-2022 йиллар давомида иш ҳақи ҳисоблаб жами 305,8 млн сўмни ўзлаштирганлиги аниқланиб, фуқаро Г.П.нинг номига очилган пластик карта ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.