Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 50

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 52

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 128

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 213

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 241

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 219

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 347

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 315

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

20:00 / 2023-01-26 621 0 Жамият

«Афросиёб» поезди қўйлар подасини босиб кетди. Подачи жаримага тортилади

Мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

world-news

Ижтимоий тармоқларда “Афросиёб” поезди темир йўлдан ўтаётган қўйларни уриб юборгани акс этилган видео тарқалди. Мазкур ҳолатга “Ўзбекистон темир йўллари АЖ муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, 2023 йил 24 январь куни “Тошкент – Бухоро” йўналишида ҳаракатланаётган 770-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” поезди “Маликобод” ва “Қизилтепа” (Навоий вилояти) бекатлари оралиғида ҳаракатланаётганда, қўйлар подасидан бир неча бош ҳайвонни уриб юборган.  1000 га яқин қўй подаси темир йўлни нотўғри жойда кесиб ўтиб, ҳимоя панжарасини бузиб ўтган. 

Мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳайвон эгаси қоидаларини бузганлиги сабабли, ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари”АЖга етказилган зарар учун маъмурий жазога тортилади.

Воқеа жойидан 300 метр узоқликда чорва молларини ҳайдаш учун махсус ажратилган жой мавжуд эди.  Бундай воқеалар кузатилишини олдини олган ҳолда, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти томонидан мазкур ҳудуд бўйлаб қўшимча панжара (икки қаватли тўсиқ) ўрнатиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, бугунги кунда эски панжараларни тиклаш ва қўшимча панжараларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Уй чорваларни, жумладан йирик ва кичик шоҳли ҳайвонларни подада ёки якка тартибда уларнинг эгаси ёки чўпон томонидан темир йўллардан ҳайдаб ўтиш тартиб-қоидаси ҳамда уларни бузганлик учун жавобгарлиги мавжудлигини эслатиб ўтиш жоиз!”, — дейилади хабарда. 

Изоҳлар 0

Фикр билдириш