Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 56

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 59

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 135

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 222

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 247

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 225

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 353

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 324

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

22:26 / 2023-01-25 816 0 Ҳодисалар

Бухорода мактаб ўқувчилари ўртасида «толпа» бўлди

Уларнинг тан жароҳати олган олмаганликларини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланган. 

world-news

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари гуруҳ, гуруҳ бўлиб муштлашаётгани акс этган видеолавҳа эълон қилинди. Тармоқларда муҳокама қилинган хабарга вилоят ИИБ муносабат билдирди. 

Маълум бўлишича, интернетда “айланган” видеодаги ҳолат бугун, 25 январь куни Қоровулбозор туманидаги спорт мажмуасида бўлиб ўтган. 

Мазкур ҳодиса Қоровулбозор тумани ИИБ да белгиланган тартибда қайддан ўтказилиб, масъул ходимлар томонидан ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Дастлабки текширув натижаларига кўра, ушбу ҳолат Қоровулбозор туманидаги 8-сонли умумтаълим мактабининг 8 ва 9-синф ўқувчилари ўртасида содир бўлган. 

Ҳозирда ҳодиса иштирокчиларининг шахсига аниқлик киритилган бўлиб, ташқи томондан болаларнинг бирортасида тан жароҳати аломатлари мавжуд эмас. 

Уларнинг тан жароҳати олган олмаганликларини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланди ва терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

“Текширув якуни бўйича ҳолат иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилиб, белгиланган тартибда жавобгарлик масалалари ҳал этилади”, — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш