Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Ўзбекистон — дунёдаги энг хавфсиз давлатлардан бири» — International SOS
Энг хавфли давлатлар сифатида эса Афғонистон, Мали, Ливия, Ироқ, Сурия, Афғонистон, Яман ва Украина қайд этилган.

Дунёдаги етакчи соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик хизматлари компанияси ҳисобланган International SOS мамлакатларнинг одамлар ҳаёти учун хавфсизлиги ҳақидаги ҳисоботини тақдим этди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз давлатлардан бири дея қайд этилган. Бу борада мамлакатимиз АҚШ, Испания, Швеция, Буюк Британия, Қатар, Франция каби давлатлар билан бир рўйхатда жойлашган.
«Зўравонлик жиноятлари даражаси жуда паст. Ҳеч қандай сиёсий тазйиқ, фуқароларнинг тартибсизликлари ва чет элликларга нисбатан диний ёки ирқий тажовуз кузатилмайди.
Хавфсизлик ва фавқулодда вазиятлар хизматлари самарали ва инфратузилма мустаҳкам. Транспорт хизматлари юқори стандартларга эга, хавфсизлик қоидалари кучли ва фақат вақти-вақти билангина саёҳатлар тўхтатилиши мумкин», дея таъриф берилади хавфсизлик юқори бўлган мамлакатларга.
Энг хавфли давлатлар сифатида эса Афғонистон, Мали, Ливия, Ироқ, Сурия, Афғонистон, Яман ва Украина қайд этилган.



