Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 54

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 56

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 133

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 219

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 245

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 223

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 351

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 321

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

18:43 / 2023-01-30 601 0 Жамият

Сурхондарёда илк бор гастрономик фестиваль ва миллий таомлар ярмаркаси ўтказилди

Сурхондарё вилояти ўзининг ноёб таомлари ва ошхонаси билан гастрономик туризмни ривожлантириш учун қулай ҳудуд ҳисобланади.

world-news

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида биринчи гастрономик фестиваль ва миллий таомлар ярмаркаси бўлиб ўтди. Тадбир вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари — вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи Жўрабек Тўраев ва бошқа мутасаддилар иштирокчиларни воҳа марказида ўтказилаётган илк Термиз гастрономик туризми ва ярмаркаси билан табриклади.

Шунингдек, мамлакатимизда туризмни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор қаратилиб, ички ва ташқи туризм хизматларини диверсификация қилиб, ҳажмини кўпайтириш, сайёҳларни мамлакатимизнинг туризм салоҳияти билан яқиндан таништириш учун зарур шароит яратиш, тақдим этилаётган туризм хизматлари сифатини яхшилаш ва жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини ошириш муҳим вазифа сифатида белгилаб олингани таъкидланди. Туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига қўшимча имкониятлар берилиб, замонавий хизматлар инфратузилмаси юксалтирилаётгани қайд этилди.

Таъкидлаш жоизки, Сурхондарё вилояти ўзининг ноёб таомлари ва ошхонаси билан гастрономик туризмни ривожлантириш учун қулай ҳудуд ҳисобланади.

Бой тарих ва маданияти, бетакрор меъморий ва археологик ёдгорликлари ва сўлим табиати, шифобахш сувларига эга бўлган воҳа бутун дунё сайёҳларида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Мисол учун, жорий йилнинг ўтган даврида вилоятга 824 минг 500 нафар маҳаллий ва дунёнинг 85 давлатидан 143 минг 900 нафар чет эллик сайёҳ келган.

Бундан ташқари, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг» дастури доирасида 777 минг 700 нафар сурхондарёлик туристлар мамлакатимизнинг турли ҳудудларига саёҳатни амалга оширди.

Маълумот учун, фестиваль доирасида Сурхондарё вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ходимлари, Термиз давлат университети профессор-ўқитувчилари, туризм йўналишида таҳсил олаётган талабалар ўз иш ва лойиҳаларини тақдим этишди.

Шунингдек, «Болажон бўки» истироҳат боғи ҳудудидаги кўчма саҳнада иштирокчилар томонидан 20 дан ортиқ турли ноз-неъматлар намойиш қилинди. Бундан ташқари, маҳаллий ҳунармандлар томонидан вилоят ҳунармандларининг маҳсулотлари ва эсдалик совғалари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Қолаверса, илк Термиз гастрофестивали доирасида тадбиркорлар, журналистлар ва блогерлар учун Б2Б учрашувлари, матбуот анжумани, шунингдек, вилоятдаги меҳмонхона ва ресторанларга пресс-тур уюштирилди.

Фестивали якунларига кўра, «Энг яхши дастурхон безатиш» номинациясида Сариосиё тумани ошпазлари ғолибликни қўлга киритган бўлса, Қумқўрғон тумани иккинчи, Музработ тумани эса учинчи ўринни эгаллади. «Миллий таомларнинг энг яхши тури» номинациясида эса Бойсун тумани ошпазлари биринчи, Термиз вилояти ошпазлари иккинчи, Термиз шаҳри ошпазлари эса учинчи ўринга муносиб кўрилди.

Фестиваль концерт дастури ва ғолибларни тақдирлаш маросими билан якунланди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш