Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Конституция куни муносабати билан байрам табриги йўллади
Тошкентда гиёҳвандлик моддалари муомаласи билан шуғулланган икки талаба қўлга олинди
Навоийда 300 МВт қуёш фотоэлектр станцияси ва 75 МВт қувватли энергия сақлаш тизими қурилиши бошланди
Қозоғистондаги аварияда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди
Opta суперкомпьютери 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун асосий фаворитни тахмин қилди
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Мехриддин Хайриддинов Бош вазир маслаҳатчиси лавозимидан озод қилинди
Фаолиятини ўқитувчиликдан бошлаган Хайриддинов бошқа ишга ўтиши кутилмоқда.
Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ Мехриддин Акмалович Хайриддинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Бош вазирининг маслаҳатчиси — Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаментининг бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, Мехриддин Хайриддинов ушбу лавозимга 2020 йил тайинланган эди.
Меҳриддин Хайриддинов — 1977 йилда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилган. 1999 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини она вилоятидаги умумтаълим мактабида ўқитувчиликдан бошлаган, кейинчалик Навоий кон-металлургия комбинати муҳандис, ташқи иқтисодий алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси ва Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппаратида етакчи мутахассис лавозимларида ишлаган. 2017 йилда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги бош консули, кейин эса Москвадаги элчихонага тайинланган.