Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
Жиззахда маҳаллий ҳокимият органларининг рақобатга зид қарорлари бекор қилинди – Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Жиззах вилояти маҳаллий ҳокимият органларининг рақобатга зид қарорлари бекор қилинди, дея хабар бермоқда Монополияга қарши курашиш қўмитаси.
Маълум қилинишича, қўмитанинг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2022 йилнинг 9 ойи мобайнида Жиззах вилоятининг 12 туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда 3 нафар маҳаллий давлат бошқаруви органлари томонидан қабул қилинган 7706 та қарор, 2203 та фармойиш, 216 та ички йиғилиш баёнлари, 33 606 та чиқиш хатлар, 925 та буйруқ, жами 44 656 та хуқуқий-норматив ҳужжатлар хатловдан ўтказилган.
Ўрганиш жараёнлари «эх-пост» усулида ўтказилган бўлиб, жами 64 та хужжатларда «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни талаблари бузилганлиги аниқланган. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли қарори ва тасдиқланган Низомнинг тегишли бандларига асосан ҳокимликлар ва маҳаллий давлат бошқаруви органларига иш қўзғатилган.
Ҳудудий бошқарманинг махсус комиссияси тегишли қарорларига асосан қабул қилинган ҳужжатларни қонунга мувофиқлаштириш ёки бекор қилиш ҳамда келгусида бу каби қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Кўрсатмага асосан «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни талаблари бузилиши ҳолатларига йўл қўйилган жами 64 та, туман (шаҳар) ҳокимликларининг 7 та қарори бекор қилинди, 15 таси қонунга мувофиқлаштирилган, 9 та фармойиши ҳамда 6 та чиқим хатлар ижроси 27 та ижро характерига эга бўлган хатлари ижроси тугатилиб, бекор қилинган.



