Qidirish

20:04 / 2023-01-20 586 0 Ҳодисалар

Хоналар совуқ, котёллар эски, деворлар емирилган — маҳбуслар ва наркологиядагилар қандай қишлаяпти?

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллаёров Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт Марказининг Хоразм вилояти минтақавий филиали ҳамда 11-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифларини амалга оширди.

world-news

Ўзбекистонда об-ҳавонинг кескин пасайиб кетиши жамият ҳаётида қатор қийинчиликларни келтириб чиқаргани ҳеч кимга сир эмас. 

Ушбу жараёнда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахсларнинг яшаш шароитларини ўрганиш мақсадида Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан  мониторинг ташрифлари амалга оширилди, дея хабар бермоқда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати. 

2023 йилнинг 12 ва 14 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллаёров Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт Марказининг Хоразм вилояти минтақавий филиали ҳамда 11-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифларини амалга оширди. 

Наркология Марказининг Хоразм вилояти минтақавий филиалининг иссиқлик, электр энергияси ва газ билан таъминланиши текширилганда муассаса биноси иккита кўмирда ишлайдиган иситиш қозондан фойдаланган ҳолда иситилиши, етарли миқдорда кўмир захираси билан таъминланганлиги аниқлади. 

Беморлар даволанаётган хоналарда, хизмат хоналарида ва умумфойдаланиладиган хоналарда ҳарорат белгиланган меъёрдан пастроқ эканлиги айтилган. 

Шунингдек, электр энергияси таъминотида жадвал асосида узилишлар мавжудлиги, бундай ҳолатлар учун электр энергияси билан мустақил таъминлаш чоралари кўрилганлиги, филиални иссиқ сув билан таъминлаш учун сув иситиш ускуналари билан жиҳозланганлиги аниқланган.

Муассаса раҳбариятига филиал биносини иситишда фойдаланилаётган кўмирда ишлашга мўлжалланган иситиш қозонларини замонавий, тежамкор қозонларга алмаштириш тавсия қилинди.

Омбудсман беморлар билан алоҳида суҳбатлашганда муассаса ходимларига ва даъволаш шароитларига нисбатан эътироз, шикоятлар билдирилмаган.

Филиал текшириш кунида зарур бўлган барча дори-дармонлар билан таъминланганлиги, улар танлаб текширилганида яроқлилик муддатлари ўтмаганлиги маълум бўлди.

11-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳбусларни сақлаш ва яшаш шароитларини ўрганилганда камералардаги иситиш жиҳозлари соз ҳолатда ишлаётганлиги аниқланди.

Лекин, камера деворларининг ва томининг бир қисми емирилишга учраб, таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги сабабли ҳибсхона раҳбариятига аниқланган камчиликни бартараф этиш бўйича тавсия берилди. 

Маҳкумлар билан суҳбатлашилганда ҳам уларни сақлаш шароитлари ва ҳибсхона ходимларига нисбатан ҳеч қандай шикоятлар бўлмади.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш