Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Фарғона шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси 500 млн сўмга яқин хризантема гулларини сотиб олди
Гулни етказиб бериш бўйича тендерга Дилфуза Хўжаева раислик қилган.

Фарғона шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси яқин 493 миллион сўм эвазига хризантема гулини сотиб олди. Бу ҳақда “E.tender.uzex” порталида эълон қилинди.
Маълум бўлишича, “E.tender.uzex” порталида 11 январь куни Фарғона шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 14 285 та хризантема гули етказиб бериш бўйича тендер эълон қилинган.
Мазкур лотни ютиш учун иккита тадбиркорлик субъекти: Ахунов Тожиали Турдалиевич дехқон хўжалиги, OOO “Madad Empire Develop” рақобат қилди.
Комиссиянинг бир ҳафта давом этган кузатувларидан сўнг Ахунов Тожиали Турдалиевич дехқон хўжалиги тендер ғолиби деб топилди. 20—30 сантиметр узунликдаги мавсумий гулни етказиб бериш бўйича тендерга Дилфуза Хўжаева раислик қилган.
Тендер сўнгида комиссия аъзоларининг умумий баҳоларига кўра, Ахунов Тожиали Турдалиевич деҳқон хўжалиги максимал 100 балл билан қиймати ғалаба қозонган. Шартнома қиймати — 492 миллион 832 минг 500 сўм. OO “Madad Empire Develop” эса заҳира етказиб берувчи сифатида кўрсатилган.



