Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Арманистондаги казармада содир бўлган ёнғинда 15 нафар аскар ҳалок бўлди
Арманистонда ҳарбий казармаларда ўтган 2022 йилда бир неча бор бундай бахтсиз ҳодисалар кузатилган
Арманистонда казармалардан бирида юз берган ёнғин натижасида 15 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, яна уч нафарининг аҳволи оғир, деб хабар берди Ереван мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Ёнғин 19 январь, пайшанбага ўтар кечаси маҳаллий вақт билан тахминан 1:30да (Тошкент вақти билан 02:30) Гегаркуник туманидаги Азат қишлоғида жойлашган ҳарбий қисмда содир бўлган. Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида Арманистонда Дилижон шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирининг ўқ отиш полигонига туташ ҳудуд ёниб кетган. Шунингдек, 2022 йил июль ойида Гюмридаги 102-Россия ҳарбий базаси ҳудудида ёнғин содир бўлган эди.