Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида чартер авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
Учрашувда туризм соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларини жалб этган ҳолда Ўзбекистон – Чехия форумини ўтказишга келишиб олинди.

Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов Прага шаҳрининг “Vaclav Havel” номли халқаро аэропорти тижорат директори Ярослав Филипни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, учрашувда Ўзбекистон ҳамда Чехия ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки давлат ўртасида чартер авиақатновларни йўлга қўйиш, “Vaclav Havel” номидаги халқаро аэропорт билан ҳамкорликда Ўзбекистон маданияти ва туризм салоҳиятини тарғиб қилувчи лойиҳалар юзасидан музокаралар олиб борилган.
Учрашув якунига кўра, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини Чехия оммавий ахборот воситалари ҳамда аэропорт ҳудудида кенг тарғиб этиш, туризм соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларини жалб этган ҳолда Ўзбекистон – Чехия форумини ўтказишга келишиб олинган.
Шунингдек, икки давлат оммавий ахборот воситалари вакиллари учун инфотурлар ташкиллаштириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.



