Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 54

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 56

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 133

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 219

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 245

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 223

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 351

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 321

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

10:56 / 2023-01-19 463 1 Жамият

«Навоий вилоятида қурилаётган шамол электр станцияси учун Хитойдан турбина ва генераторлар олиб келинмоқда» — Энергетика вазирлиги

Мазкур электр станция жорий йил якунида ишга туширилади ва у Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси бўлиб ҳисобланади.

world-news

Бирлашган Араб Амирликларининг Masdar компанияси томонидан Навоий вилоятининг Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилмоқда.

Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, “Masdar” ва Хитойнинг “Goldwind” компаниялари ўртасида Навоий вилоятининг Томди туманида қурилаётган шамол электр станцияси учун 111 та турбинани етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган.



Шунга кўра, Хитойнинг Ланжоу шаҳридан Ўзбекистонда қурилаётган шамол электр станцияси учун шамол генератор ва турбиналари махсус транспорт воситалари орқали олиб келинмоқда.



Мазкур электр станция жорий йил якунида ишга туширилади ва у Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси бўлиб ҳисобланади. Станция тўлиқ ишга туширилгач, йилига 1 млрд 800 млн кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Бунинг натижасида йилига 540 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилади ва атмосферага 720 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йирик лойиҳа Президентнинг 2020 йил 22 декабрдаги қарори асосида амалга оширилмоқда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш