Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 56

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 59

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 135

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 222

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 247

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 225

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 353

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 324

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

10:03 / 2023-01-19 422 1 Жамият

«Док-1 Макс»дан вафот этган болаларнинг оиласига компенсация тўлаб берилиши мумкин

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари дори воситасидан вафот этган болаларнинг оиласига компенсация тўланиши мумкинлигини айтди, бироқ...

world-news

“Док-1 Макс” қабул қилганидан кейин фарзандлари вафот этган оилаларга компенсация пуллари тўлаб берилиши мумкин. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова маълум қилди.

Боситхонованинг айтишича, токсикологик заҳарланиш кузатилган болаларнинг айнан “Док-1 Макс” қабул қилиб, вафот этгани текширувларда исботлансагина компенсация пуллари тўлаб берилади. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳиндистон ҳукумати томонидан Ўзбекистонда 20 нафар болалар ўлимига сабаб бўлган “Док-1 Макс” дори воситасининг ишлаб чиқарувчиси — “Marion Biotech” компаниясининг лицензияси тўхтатилган. Жумладан, “Док-1 Макс” дори воситасини мамлакатга олиб кирган “QURAMAX MEDIKAL” МЧЖнинг ҳам лицензияси бекор бўлди.

Қайд этиш жоиз,“Ўзфарм” агентлиги томонидан партияда этилен гликол борлиги, бу тиббий қоидаларда кўрсатилган меъёрдан 300 баравар юқори эканлиги ҳақида маълум қилинган. 

Шунингдек, “Quramax medical” МЧЖ, “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 186 моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 1

Н. Назар
2023-Jan-19 15:52
Соғлиқни сақлаш вазирлигида хакикат бор. Улар халкни яхши тинглашяпти, ёрдам килишади. Мурожаатларни тез хал этишаяпди.
Фикр билдириш