Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 49

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 51

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 128

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 213

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 240

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 219

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 347

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 315

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

18:49 / 2023-01-18 429 0 Ҳодисалар

«Тошкент Иссиқлик маркази» қайта ташкил этилади

Иссиқлик марказлари 2023 йил 1 июндан бошлаб босқичма-босқич “Иссиқлик электр станциялари” АЖга берилади.

world-news

Жорий йил 13 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳри марказлашган иссиқлик таъминоти корхоналарининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Тошкент иссиқлик маркази" ДУКни МЧЖга айлантирилади. 2023 йил 1 февралгача Жамият устав капиталидаги улуш баланс қийматда “Иссиқлик электр станциялари” АЖга унинг устав фондидаги давлат улушини ошириш ҳисобига берилади.

Қайд этилишича, жамият “Тошкент иссиқлик маркази” давлат унитар корхонасининг шартномалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.

АЖ Тошкент шаҳрида аҳолига ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжлари учун ўз вақтида сифатли иссиқлик энергиясини узатиш вазифасини ҳал қилади.

Шунингдек, 1 мартга қадар қозонхоналарни ДХШ асосида, шу жумладан, хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда босқичма-босқич реконструкция қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

Иссиқлик марказлари 2023 йил 1 июндан бошлаб босқичма-босқич “Иссиқлик электр станциялари” АЖга берилади. Ҳужжат 14 январдан бошлаб кучга кирган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш