Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Украина Ички ишлар вазири ҳалок бўлди. Зеленский авиаҳалокат сабабларини ўрганишни буюрди
Вертолёт қулаши натижасида 25 киши, жумладан, 10 нафар бола жароҳатланган ва уч нафар бола вафот этган.
Бугун, 18 январь куни Киев вилоятининг Бровари шаҳрида даҳшатли фожиа юз берди. Давлат Фавқулодда вазиятлар хизмати вертолёти ҳалокатга учради, ҳалокат жойида ёнғин чиққан. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, авиаҳалокат натижасида 15 киши ҳалок бўлди, “ҳозирда фожиа қурбонларининг аниқ сони аниқланмоқда”, — дея қўшимча қилган у.
Ҳалок бўлганлар орасида Украина ички ишлар вазири Денис Монастирский, унинг биринчи ўринбосари Евгений Енин, Ички ишлар вазирлиги штат котиби Юрий Лубкович, уларнинг ёрдамчилари, вертолёт экипажи бўлган.
Вертолёт болалар боғчаларидан бирининг ҳудудига қулаган. Вертолёт қулаши натижасида 25 киши, жумладан, 10 нафар бола жароҳатланган ва уч нафар бола вафот этган.
Зеленский Украина Хавфсизлик хизматига Украина Миллий полицияси ва бошқа ваколатли органлар билан ҳамкорликда содир бўлган воқеанинг барча ҳолатларини аниқлашни топширди.
“Марҳумнинг барча қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдираман!
Денис, Евгений, Юрий, Ички ишлар вазирлиги жамоаси... Украинанинг ҳақиқий ватанпарварлари
”
, — деб ёзди Зеленский.