Qidirish

15:58 / 2023-01-18 487 0 Жамият

Самарқандда 500 гектардан ортиқ ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллангани маълум бўлди

Самарқанд вилояти ҳудудида ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ноқонуний қурилишлар қурилганлик ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан назорат тадбирлари олиб борилди.

world-news

Унга кўра, ер муносабатлари билан боғлиқ қонун бузулиш ҳолатлари юзасидан ўтказилган ўрганишлар давомида 2022 йил давомида Самарқанд вилояти туманларида жами 1753 та холатда 509 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги ва ер қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда Кадастр агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати А.Хаитов маълум қилди.

Ҳудудлар номи

ўзбошимчалик билан егалланган ерлар

 
 
 

сони

ер майдони Га

ўзбошимча иморат майдони Га

 

Самарқанд вилояти

1753

509

26

 

Самарқанд шаҳар

151

8,80

8,59

 

Тойлоқ тумани

69

6,72

0,71

 

Каттақўрғон шаҳар

35

0,17

0,14

 

Оқдарё тумани

55

17,44

1,58

 

Булунғур тумани

77

13,25

1,41

 

Жомбой тумани

46

11,84

0,09

 

Иштихон тумани

50

4,85

0,37

 

Каттақўрғон тумани

150

61,99

0,79

 

Қушрабод тумани

93

67,64

0,25

 

Нарпай тумани

61

2,73

0,38

 

Пайариқ тумани

236

43,60

3,10

 

Пастдарғом тумани

109

16,83

1,05

 

Пахтачи тумани

70

7,42

0,16

 

Самарқанд тумани

71

12,78

0,94

 

Нуробод тумани

155

191,92

0,11

 

Ургут тумани

325

40,58

6,59

 

Жумладан, 1 195 та ҳолатда 282 гектар уй-жой қуриш мақсадида, шундан 387 та холатда 156.6 гектар томорқа сифатида 347 та ҳолатда 20.7 гектар нотурар жой қуриш мақсадида ва 210 та ҳолатда 205.4 гектар бошқа холатларда фойдаланиш учун эгаллаб олинган.

Ушбу аниқланган ҳолатларни бартараф этиш юзасидан ер қонун бузилишини содир этган шахсларга огоҳлантириш хатлари юборилиб, шундан 518 та ҳолатда 255 гектар ихтиёрий бартараф этилган.

Белгиланган муддатларда ихтиёрий бартараф этилмаган 981 та холатда 214 гектар буйича фуқаролик ишлари бўйича суд идораларига ноқонуний қурилмани буздириш ва ер майдонини асл холатига келтириш юзасидан даъво аризалар ва прокуратура органларига 207 та ҳолатда 34 гектар майдондаги қонунбузилишлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилган.

Бундан ташқари 61 та ҳолатда 624.7 гектар ер майдонида ердан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган ва  туман шаҳар ҳокимликларига тақдимномалар киритилган  ҳамда 16 та ҳолатда 481.3 гектар ер майдонлари қайтарилган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш