Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Имом-хатиб ва Ўзбекистон халқ артисти вафот этди
Бутун умри давомида эл-юртга хизмат қилиб, уларни диний ва маданий ривожланишига ўз ҳиссасини қўшган шахслар оламдан ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Фарғона вилояти Тошлоқ тумани "Қодир ҳожи" жоме масжиди имом-хатиби Қобилжон домла Дадахожаевнинг вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар бермоқда.
“Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси марҳум имом-домланинг яқинлари ва сафдошларига чуқур таъзия билдиради. Аллоҳ таоло марҳум дин хизматчисининг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Ҳақ таоло марҳум имом-домланинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, бугун, Ўзбекистон халқ артисти, цирк устаси Хаким Зарипов 99 ёшида вафот этди. У 1924 йил 17 сентябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1947 йилда Ўзбекистон давлат консерваториясини тамомлаган. Ўз меҳнат фаолиятини 1942 йилда “Ўзбек давлат цирки” республика бирлашмасида чавандоз сифатида бошлаган.
Хаким Зарипов умри давомида цирк манежида “яшади” ва 1946-1997 йилларда цирк санъатининг устаси, иқтидорли чавандози, ҳайвон ўргатувчиси, масхарабоз, кино актёри, каскадёр сифатида жаҳон цирки тарихидан муносиб ўрин эгаллаган.



