Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 21

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 101

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 191

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 218

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 196

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 321

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 295

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 271

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

20:21 / 2023-01-17 1202 1 Сиёсат

«Тошкент – ҳамма тузатмоқчи бўлган синган ойна» — Америкалик ёзувчи Тошкентнинг бўлажак ҳокимига мурожаат қилди

Америкалик ёзувчи Тошкент шаҳридаги муаммолар ва келажакда амалга оширилиши керак бўлган ишлар бўйича ўзининг таклифини билдирди.

world-news

Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романи таржимони, америкалик ёзувчи Марк Риз Тошкентнинг бўлажак ҳокимига пойтахтни ободонлаштириш бўйича таклифлар билан мурожаат қилди.

Мен янги ҳокимга шаҳарни одамларга янада қулайроқ қилиш учун бир нечта таклифлар билдирмоқчиман.
Янги ҳоким буни ўқийди деган умиддаман. Буларнинг барчасини Тошкентни жуда севадиган инсон сифатида айтяпман, — деб ёзади у.

Марк Риз янги ҳокимга йўлларни таъмирлаш, яшил майдонларни кенгайтириш, барқарор сув йўлларини яратишни ва жамоат транспортини яхшилашни, дарахт экишга эътибор беришни таклиф қилди.

Тошкент Дубай эмас, сизда сув омборлари бор. Сиз тошкентликсиз. Камчилигингиз бўлса ҳам мағрур бўлинг, ўзлингизни йўқотманг. Менга Дубай ёқади, лекин Тошкентни кўпроқ яхши кўраман, — деди Риз.

Бундан ташқари, муаллиф дарахтлар билан боғлиқ муаммони қайд этди.

Бу баланд бинолар учун сизни ҳеч ким эсламайди. Шахматчилар осмонўпар бино қурганга эмас, сояда салқин жой берган ҳокимни дуо қилади. Вазиятни яхшилаш ва яшил боғлар яратиш учун Япония, Европа Иттифоқи, АҚШ, Хитойдан дарахтлар олиб келинг, — деб ёзган Марк Риз.

Жамоат транспорти. Риз Трамвайларни кондиционер ва иситиш тизимлари билан қайтаришни таклиф қилди.

Шаҳар экспертизаси.

Кейинги муаммо одамларни ғазаблантирадиган оғриқли муаммодир. Аммо шаҳарни реконструкция қилмоқчи бўлсангиз, совет давридан қолган барча биноларни сақлаб қола олмайсиз. 14 қаватли турар-жой бинолари кўп энергия истеъмол қилади. Сув танқис ҳудудлардаги бинолар баланд эмас, паст бўлиши керак.

Шаҳар ҳокимияти мустақил экспертларни жалб қилиши керак. Бошқа давлатга кўчиб ўтмоқчи бўлган одам биринчи навбатда иккита нарсага эътибор қаратади: таълим ва ҳаёт сифати. Тошкент – ​​ҳамма тузатмоқчи бўлган синган ойна.

Муаммоларни санаб ўтишдан ташқари, Марк Риз ўзининг шаҳар режалаштириш схемаларини ҳам таклиф қилди.

Изоҳлар 1

Otaqulov Oybek
2023-Jan-18 01:51
Yaxshi fikrlar bildirilgan bu juda ham kerakli fikrlar hisoblanadi.
Фикр билдириш