Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 49

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 51

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 128

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 212

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 239

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 218

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 346

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 314

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

23:56 / 2023-01-16 551 0 Жамият

Тошкентдаги газ ва свет муаммоларини бартараф этиш учун бир ҳафта вақт керак

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Президентнинг жиддий танқидидан келиб чиқиб, вазифалар белгилаб олинди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

world-news

Таъкидланишича, 16 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов бошчилигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтган.

Шаҳар ҳокими ўринбосарлари, шаҳар ва туман секторлари раҳбарлари, бош бошқарма ва бошқарма бошлиқлари, ташкилотлар масъуллари иштирок этган мажлисда жорий йилнинг 16 январь куни Президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан ўтказилган йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарларига билдирилган жиддий танқид ва эътирозлардан келиб чиқиб, вазифалар белгилаб олинган.

Президент томонидан қайд этилган барча камчиликлар, аввало, бугунги кунда долзарб бўлган электр энергияси ва газ таъминотидаги узилишларни бартараф этишга асосий эътибор қаратилган.

Бир ҳафта мобайнида барча туманлардаги маҳаллаларда аҳолининг табиий газ ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш, содир бўлаётган узилишларни қисқа вақт ичида бартараф этиш вазифалари белгилаб олинган.

“Бунинг учун мутасаддиларга ишга жиддий киришиш, бор имкониятлардан оқилона фойдаланиш, қўшимча кучларни жалб этиш топшириғи берилган”, дейилади ҳокимлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентни 5 йил бошқарган ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевни бугун президент ишдан олди. Давлат раҳбари Ортиқхўжаев ҳақида шундай деган:

“Қуруқ гап, ёлғон сводка билан пастга тушмагани учун, ноинсоф оёғи ердан узилгани сабаб ишдан бўшатдим, деган Президент.

Маълумот ўрнида, Ортиқхўжаев ўрнига Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи, Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев шаҳар прокурори этиб тайинланди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш