Сўнгги янгиликлар
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Асоссиз текширувларни чеклайдиган янги тартиблар жорий этилди
Ўзбекистонда IELTS 9 балл олган абитуриентлар сони 5 йилда 47 баробарга ошди
2026 йилдан савдо ва хизмат кўрсатувчилар учун ягона QR-кодли тўлов тизими мажбурий бўлади
Нақдсиз тўловлар мажбурий тартибда кенгайтирилади
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси фаолияти расман тартибга солинди
Пискент туманига янги ҳоким тайинланди
Тошкент вилоятининг Пискент туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Нодирбек Якубов туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Маълумот ўрнида, Нодирбек Якубов 1975 йили Олмалиқ шаҳрида туғилган. Мутахассислиги - ҳуқуқшунос. У 2001 йили Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетини битирган. Оилали, уч нафар фарзанди бор.
Нодирбек Якубов меҳнат фаолиятини «Ўзэлектркимёсаноат» ишлаб чиқариш бирлашмасида ишчи вазифасида бошлаган. У ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида ишлаган.
Мазкур вазифага тайинлангунга қадар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.