Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Бош вазирни съёмка қилган журналистларнинг холига маймунлар йиғлади, қани Президент айтган очиқлик? Умидимизни сўндирасизларми..
15 январь куни Бош вазир Абдулла Арипов, Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов муаммоли масалаларни ўрганиш бўйича Чилонзор Электр тармоқлари корхонасига борди.
Биз уларнинг келишини билмаган эдик, бошқа масала бўйича камераларимиз билан ЭТК биносига келишимиз билан, «PPP» машиналари келишни бошлади. Кортежнинг асосий маршрутидан Бош вазир Арипов, ҳоким Ортиқхўжаев, вазир Мирзамаҳмудов тушиб келди ва икки фуқаро билан гаплашишни бошлади.
Effect.uz’нинг мухбир ва операторлари ҳолатни видеога олишни бошлашди, қарийб 2-3 дақиқа видео олганимиздан сўнг четдан «гражданский» формадагилар келиб, «нимага овоссан», «кимсанлар» деган саволни бера бошлашди. Ўзимизни таништириб, айтдик: «журналистлармиз, ишлаяпмиз» дейишимизни биламан вазиятга ОМОН, ИИБ ходимлари аралашишни бошлади.
Хуллас, уларга тушунтира олмадик. «Тиқ буларни, йўқот бу ердан умуман», деган муомаалага дуч келдик, кейин камерамизни тортиб олмоқчи бўлишди. Бермасликка ҳарчанд ҳаракат қилсак, ҳам куч ишлатиб тортиб олишди, автобусга олиб чиқиб бир-бирига «копток»дак улоқтирди, кийимларимиз йиртилиб, баданларимиз кўкариб кетди, бизни айбимиз нима?
Қачондан бошлаб, Бош вазирни сёмка қилган журналистларни ОМОН, ИИБ ходимлари камерасини тортиб оладиган бўлган. Яхшиямки, 60 нафар одамнинг калласи етмаган ишни амалга оширган (кортеж келгач ҳатто ЭТК биносида ёритиш йўқ, эди А.Исроилхоновнинг қўлидаги прожектор-ёритгич билан Бош вазир юрган йўлларни ёритгандик) бошқа бир ходимимизни автобусга олиб чиқишмаган экан.
У ҳолат бўйича офисдагиларга хабар берди, собиқ депутат Расул Кушербаев бизни олиб бориб қўйган ГОМга етиб келди. Туман ИИБ бошлиғининг келишини кутишди, Алишер ака Кушербаев билан келгач, вазият буткул ўзгаришни бошлади.
Акс ҳолда, сохта холис гувоҳлар, уюштирилган устимиздан ариза, жамоат тартибини бузиш айби ва камида 15 сутка бўйнимизга илинган бўларди. Устига-устак видеоларни кўриш ва тозалаш учун эксперт қаердандир етиб келди. Хуллас, билмадим, бундай кетишда қаергача борамиз.
Операторимизни ОМОНни боллари уриб, ерга юмалатганди, лекин шунда ҳам И***** камерани уларга топшириб қўймаганди, камерамизни фақат автобусда олиб қўя олишди. Ачинарлиси, ҳеч нарса қўлимиздан келмади, айтарли ҳеч нарса қила олмадик, чунки бундай бўлишини тушимизда ҳам тасаввур қилмаган эдик.
Бош вазир ҳам одамку, нима уни қилаётган амалий ишини ёритишни истаган журналистлар 1 йил аввал хат бериб, 1 йилдан кейин қаерга борасиз деб кутиб ўтириши керакми?
Қани бу ерда Президент айтган ОЧИҚЛИК? ҚАНИ??? НЕГА??? ЖУРНАЛИСТЛАРДАН ҚЎЛИНГНИ ТОРТ, УМУМАН...
ХАЛҚҚА, ВАТАНГА САДОҚАТЛИ ИШЛАШНИ ЎЗИНГА МАҚСАД ҚИЛИБ ҚЎЙДИНГМИ ДЕМАК ШУНДАЙ БЎЛИБ ҚОЛ, БУНГА МАЖБУРСАН, ЧУНКИ СЕН АЛЛАҚАЧОН ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДАСАН.
Гражданский формадаги ишларингни балки эски Ўзбекистонда қилганингда ҳеч ким индамагандир, лекин ҳозир у ишларингни қилолмайсанлар. Нафратланаман бундай одамлардан, нафратланишади сендайлардан.
«Нимага овоссан» деётганингда ўйлаб гапир, биз ҳам бировни боласимиз, аммо сен каби эмасмиз, кунига свет бўйича 500 дан ортиқ мурожаат келади бизга, қани мард бўлсанг айтчи: қиш тугашига бир ярим ой қолганда атиги 2 дона видео билан шунчалик ЭФФЕКТ бўлдику.
Атиги 2 та видео билан иссиқ хонангдан чиқиб одамларни орасига келдингку, келасан ҳам...
Айтдимку, мажбурсан ишлашинг керак, ХАЛҚ қийналяпти, улар сени кабелинг куйиб кетганини, трансфарматор ёниб кетганини тушунишмайди, тушунмайди ҳам.
Қишни ғамини ёзда емаганлар, қиш келиб одамлар ўлганда ишчи гуруҳ тузасанми. «ПОЗОР» БУНДАЙЛАРГА, ШУНЧАКИ ПОЗОР. ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИ ПЎЛАТ БОБОЖОНОВ БУТУН ЖАМОАСИ БИЛАН ИСТЕЪФО БЕРСИН!
Шу ёзганларим учун ҳам эртага мени тақиб қил, офисимни олдига бегона одамларни ёлла, сенлар қош қўяман деб кўз чиқарасанлар, хайф сендайларга, сендайлар билан битта тупроқда бўлганимдан кўра ўлганим яхши, сенларга ҳам ЯГОНА АЛЛОҲ БОР. МЕН БУГУН ФАҚАТ АЛЛОҲДАН ЁРДАМ СЎРАДИМ...
Effect.uz раҳбари – Акмал Эшонхонов