Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Сурхондарё ҳокими икки идора раҳбарини ишдан бўшатди
Вилоят раҳбари йиғилишда масъулларнинг муаммоларни ҳал этишдаги фаолияти қониқарқиз эканлигини таъкидлаган.
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов вилоят навбатчилик Штабида одатдаги кечки муҳокама йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, йиғилишда ҳудудларда аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича берилган топшириқлар ижроси таҳлил қилинган.

Вилоят раҳбари бугун ҳам ҳудудларда бир қатор муаммолар аниқланганлигини таъкидлаб, масъулларнинг муаммоларни ҳал этишдаги фаолияти қониқарқиз эканлигини қайд этган.
Жумладан, биринчи навбатда аҳолига газ етказиб бериш лозимлиги белгиланган бўлсада Термиз шаҳри ва Шеробод туманида умумий овқатланиш шахобчалари, ҳаммом ва бошқа тармоқдан узилиши керак бўлган объектлар табиий газдан фойдаланиб келган.
Ҳудуд масъуллари томонидан бу ҳолат назоратсиз қолдирилган, шунингдек, ушбу ҳудудларда газ соҳаси билан боғлиқ қатор муаммолар мавжуд бўлиб, уларни бартараф этиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилмаган.

Фаолиятида хато-камчиликларга йўл қўйганлиги сабабли Термиз шаҳар ва Шеробод тумани газ таминоти бўлими раҳбарларини эгаллаб турган лавозимидан озод этиш бўйича топшириқ берилган.
Шунингдек, бугун вилоят ҳокимининг ҳудудларга ташрифи давомида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан туман масъулларининг ахборотлари тингланган.
Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир