Сўнгги янгиликлар
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Асоссиз текширувларни чеклайдиган янги тартиблар жорий этилди
Ўзбекистонда IELTS 9 балл олган абитуриентлар сони 5 йилда 47 баробарга ошди
Собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мансабдорларнинг қинғир ишларини фош қилди, бироқ уларнинг шахси яна сир сақланди...
Фуқаро мурожаати асосида собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан ўрганиш ўтказилди ҳамда бир қатор хато ва камчиликлар аниқланди, дея хабар бермоқда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати.
Хабарга кўра, 2019 йилда Италиянинг Педилуко шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ўтказилган турнир ҳамда ўқув йиғини машғулоти учун сарфланган 334,0 млн сўм, 20 680 евро ва 1500 АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги маълум бўлган.
Шунингдек, 2020 йилда буджет маблағлари ҳисобидан жами 2,9 млрд сўмлик 6 та шартнома бўйича сотиб олинган жиҳозларнинг фойдаланиш учун тарқатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар йўқлиги аниқланган.
Агентлик шу ва бошқа бир қатор ҳолатлар бўйича тўпланган ҳужжатларга қонуний баҳо бериш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан терговга қадар текшириш ўтказилиб, натижаси бўйича прокуратура идоралари томонидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми, “а” банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.