Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
«Тез ёрдам» ҳайдовчилари ёлғон хабар тарқатган» — Тошкент шаҳар судлари
11 январь куни жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида ижтимоий тармоқларда видеомурожаат билан чиққан Тошкент шаҳридаги Тез тиббий ёрдам хизмати ҳайдовчиларининг масаласи кўриб чиқилди.
Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган Тошкент шаҳридаги Тез тиббий ёрдам хизмати ҳайдовчилари томонидан қилинган видеомурожаат билан боғлиқ ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар судлари расмий ахборот берди.
Қайд этилишича, бугун, 11 январь куни жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 202-2-моддаси (ёлғон ахборот тарқатиш) 2-қисми бўйича М. Самиқов (1974 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси махсуслаштирилган автохўжалиги ҳайдовчиси) ва Д. Касимов (1972 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси махсуслаштирилган автохўжалиги механиги) га нисбатан юритилган маъмурий иш кўриб чиқилган.
Суд мажлисида аниқланишича, ҳуқуқбузар М. Самиқов 2023 йил 9 январь куни Telegram мессенжери орқали Соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг махсуслаштирилган автохўжалигига Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБдан юборилган тез тиббий ёрдам автомашиналари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун тайинланган қарорларда белгиланган жарималарни гўёки тез тиббий ёрдам ҳайдовчиларининг ойлигидан олиниб қолинаётганлиги хақида ёлғон маълумотларни ижтимоий тармоқларга жойлаган.

М. Самиқов шу сабабли тез тиббий ёрдам хизмати автомашиналари чақирувга ўз вақтида етиб борилмаслигида уларни айбламасликларини рўкач қилиб, ушбу ҳаракатлари билан жамоат тартибига таҳдид солувчи ҳамда кенг жамоатчиликнинг муҳокамасига ва эътирозига сабабчи бўлган ёлғон ахборот тарқатган.
Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судининг 2023 йил 11 январдаги қарори билан М. Самиқовнинг ҳаракатларида МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари йўқлиги сабабли ишнинг шу қисми МЖтКнинг 271-моддаси (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар) 1-бандига асосан ҳаракатдан тугатилди.

М. Самиқов МЖтКнинг 202-2-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, у МЖтКнинг 21-моддаси (ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли маъмурий жавобгарликдан озод қилиш) га асосан маъмурий жавобгарликдан озод этилди ва огоҳлантирилди.
Д. Касимовнинг ҳаракатларида МЖтКнинг 183-моддаси ва 202-2-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аломатлари йўқлиги сабабли унга нисбатан юритилган маъмурий иш МЖтКнинг 271-моддаси 1-бандига асосан ҳаракатдан тугатилди.