Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Мажбурий меҳнат: жавобгарлик кучайтирилади
Бугунги кунда педагогларни уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга ноқонуний жалб этиш ҳолатлари учраётгани ачинарлидир. Бундай ҳолатларнинг давом этаётгани ҳар қандай онгли кишини ўйлантиради, мушоҳадага чорлайди.

Таҳлилларга кўра, сўнгги уч йилда 350 нафарга яқин педагог мажбурий меҳнатга жалб этилган. Бу эса мактабларда педагогларнинг таълим бериш жараёнларига тўлиқ тайёрланиш, ўқувчиларга сифатли таълим бериш ишларига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида юқоридаги муаммолар ечими ўз ифодасини топгани эътиборга молик.
Хусусан, қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасида ва Жиноят кодексининг 1482-моддасида таълим муассасасининг педагог ходимини мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1975-моддасига таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш учун белгиланган маъмурий жазо чоралари кучайтириляпти. Жумладан, таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солиш белгиланяпти.
Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солиш ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш каби жазолар қўлланиши белгиланяпти.
Бир сўз билан айтганда, ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати, жасорати юксак эътирофга муносиб. Зеро, устоз — билим билан бирга чин инсонийлик дарсини берувчи зот. Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши шубҳасиз, таълим муассасасининг педагог ходимини мажбурий меҳнатга жалб қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни янада кучайтириб, устозларнинг баркамол авлод тарбиясидаги фаолияти самарадорлигини янада ошириши, айни чоғда, жамиятда қонунийлик ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаши билан аҳамиятлидир.
Ғайрат АБДИEВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати




Изоҳлар 1
