Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekistan GTL” компанияси биносига қуввати 65 кВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилди
Президент Шавкат Мирзёевнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтириш бўйича тегишли қарор ва фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газ объектлари ва маъмурий биноларда энергия ресурслари сарфини камайтириш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

Бу борадаги ишлар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ишлаб чиқаришни модернизация ва реконструкция қилиш, энергия тежовчи ускуналар ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирлар дастури доирасида бажарилмоқда.
Дастурга мувофиқ, “Uzbekistan GTL” компаниясининг Тошкент шаҳридаги биносида қуввати 65 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.
Мазкур қуёш фотоэлектр станция йилига 115 минг кВт-соатдан зиёд электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, станция “Uzbekistan GTL” компанияси Тошкент шаҳридаги биносини кундуз куни тўлиқ электр энергияси билан таъминлайди. Шу билан бирга, эҳтиёждан ортган қисми “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга узатилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати