Сўнгги янгиликлар
Анталиянинг яширин хазиналари ҳақида эшитганмисиз?
Анқара замонавий меъморий мероси билан ЮНEСКО рўйхатига киритилди
Хитойда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба ўтказилди
Йўл тор, маршрут қатнови кам, аҳоли эса норози
Сўх тумани аҳолисининг талаби нега қондирилмаяпти?
Тиғиз иш графигига қарамасдан кутубхона ва театрга ташриф буюрган китобсевар ва санъатга ошуфта ҳоким – Навоий делегацияси Татаристонда
21-27 май кунлари Турк ошхонаси ҳафталиги бўлиб ўтади
Мубашшир Аҳмад яна Туркия полицияси томонидан қўлга олинди
Қашқадарёда кадастр филиалларида сақланаётган 720 мингга яқин кўчмас мулкларнинг архив ҳужжатлари рақамлаштирилди
Энг кўп ҳужжат Қарши шаҳри филиали архивариуси томонидан базага киритилди.

Қашқадарёда кадастр филиалларида сақланаётган 720 мингга яқин кўчмас мулкка оид ҳужжатлар рақамлаштирилди
Қашқадарё вилоятида жами 778 085 та юридик ва жисмоний шахсларнинг эгалигида бўлган якка тартибдаги турар-жой объектлари,кўп қаватли уйлардаги квартиралар ва нотурар-жой объектлари мавжуд.
Айтиш керакки, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатида Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармасининг ҳудудий филиаллари томонидан вилоятдаги жами 778 085 та объектлардан йил якунига қадар 719 979 та объектнинг ҳужжатлари кадастрнинг ягона электрон архиви базасига киритилиб, ҳужжатларнинг электрон кўринишга ўтиши таъминланган.
Маълумот учун энг кўп ҳужжат Қарши шаҳри филиали архивариуси томонидан киритилган бўлиб, шаҳарда электронлаштириллган ҳужжатлар сони 74 285 тани ташкил этади.
Архив ҳужжатларини рақамлаштириш ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда:
Ғузор туманида — 37 323
Деҳқонобод туманида — 29 754
Қамаши туманида — 56 120
Қарши шаҳрида — 74 285
Қарши туманида — 63 754
Косон туманида — 58 229
Касби туманида — 39 989
Китоб туманида — 51 855
Миришкор туманида — 22 194
Муборак туманида — 20 069
Нишон туманида — 34 970
Чироқчи туманида — 49 582
Кўкдала туманида — 34 696
Шаҳрисабз шаҳрида — 34 109
Шаҳрисабз туманида — 49 824
Яккабоғ туманида — 63 226 та архив ҳужжатлари рақамлаштирилган.



