Сўнгги янгиликлар
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Фермер хўжалигига ажратилган 1 гектар ерни 27 минг долларга пуллаган эркак қўлга олинди
Мазкур ҳолат юзасидан А.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят фош этилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, фуқаро У.М.нинг Фарғона вилояти ИИБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда, фуқаро А.Б. Олтиариқ тумани “Қапчўғай” маҳалласи ҳудудидан туман ҳокимининг қарори билан “В.A” фермер хўжалигига боғдорчилик йўналишида 49 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида ажратилган жами 1 гектар ер майдонини ҳеч қандай ҳужжатларсиз 27 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, келишилган пуллардан 10 минг АҚШ долларини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.