Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
77+7=Роналду расман Машарипов жамоадошига айланди
Криштиану Роналду фаолиятини Саудия Арабистонининг «Ан-Насср» клубида давом эттиради.
Бу ҳақида «Ан-Насср» клуби расмий Тwиттер саҳифаси маълум қилди. Шунингдек, Роналдунинг ўзи ҳам Инстаграм саҳифасида ушбу маълумотни улашди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду Саудия Арабистони клуби билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолагани хабар қилинганди. Унинг маоши йилига 75 миллион доллар.
Тижорат тўловлари, элчи сифатидаги вазифасидаги даромадлари билан қўшиб ҳисоблаганда футболчи йилига 200 миллион доллар олади.
«Ан-Насср»да ўзбекистонлик Жалолиддин Машарипов фаолият олиб боради, айнан у ҳамкасбига ўзининг 7-рақамини берган. Машарипов эндиликда 77-рақамда ўйнайди.
Маълумот учун, Роналду ноябрь ойида «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномани бекор қилганди.