Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
«Инсонни бошига келадиган ҳар қандай фожиа, авомлиги ёки билимсизлигидан бўлар экан…» — Алишер Қодиров
Хабарингиз бор, 2022 йилнинг 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистонда оммавий тартибсизликлар келиб чиққан эди. Оқибатда 245 нафар шахс, жумладан 38 нафар орган ходими жароҳатланиб, 18 фуқаронинг ҳаётига нуқта қўйилган.
2022 йил 28 ноябрь куни соат 10.00 дан Бухоро вилоят суди биносида "Қорақалпоқ воқеалари"га доир жиноят иши юзасидан 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.
Дастлаб, намойишлар бўйича жами 516 киши қўлга олинган эди. Мустақил комиссиянинг маълум қилишича, уларнинг 100 дан ортиғи жамоат кафиллиги асосида ва қамоқ эҳтиёт чораси уй қамоғига алмаштирилиши натижасида оиласи бағрига қайтарилган, қолганлари эса маъмурий жавобгарликка тортилган.
Суд мажлисида айбланувчи Даулетмурад Тажимуратов бир нечта илтимос билан мурожаат қилди. Хусусан, Даулетмурад Тажимуратов суддан ҳимоячиси билан гаплашиб олиш учун имконият беришни сўради, бу илтимоснома суд тарафидан қаноатлантирилди ва судланувчи ва ҳимоячиси гаплашиб олиш учун имконият берилди
У, шунингдек, содир этилган ҳолатга гувоҳ бўлган фуқароларни ҳам суд ишига таклиф қилинишини сўради. Унинг бу илтимоси инобатга олинди ва асосий гувоҳлар сўроқ қилингач, қўшимча гувоҳлар сўроқ қилиниши белгиланди.
Шунингдек, Тажимуратов “қалбининг тозалигини исботлаш учун” Қуръони Каримни келтиришни сўради. Cуд бу сўровни рад этди, чунки бу каби юридик механизм қонунчиликда мавжуд эмас.
Мазкур воқеага Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, депутат Алишер Қодиров муносабат билдирди.
“Бугун Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар бўйича суд, судланувчиларни тинглашда давом этди. Барча судланувчилар видео чақириқларга алданганини, хато хулоса қилганини, хатони тез англаб етгани ва кеч бўлсада, тузатишга ҳаракат қилганини, чин дилдан пушаймон эканлигини гапирмоқда.
Ҳамма кўрсатма бераётганлар Тажимуратовга нафрат сочаяпди. Судья кўрсатма бераётганларни огоҳлантириб чарчади, лекин фойдаси бўлмаяпди.
Тажимуратов судьядан унинг кўрсатма бериш навбатини соғлиги билан боғлиқ муаммо сабабли кечиктиришни сўради. Судья Тажимуратовни биронта ҳам илтимосини рад этмаяпди…
Узр, битта илтимосини рад этибди: судда адолатни таъминлаш учун Қуръони Каримни ушлаб қасам ичиш сўрови қабул қилинмади”, — деб ёзди Қодиров ўзининг Telegram каналида.
Прокуратура айбловида келтирилган маълумотларда, Даулетмурат Тажимуратов, унинг издошлари Азамат Турданов, Лолагул Қаллиханова ва бошқалар Ўзбекистоннинг конституциявий тузумига тажовуз қилган.
Шу жумладан, Конституциянинг 70, 71, 72, 74, 75-моддалари ўзгартирилишига қаршиликларини билдириб, интернет тармоқларида кенг тарқатгани ва аҳолини шунга тарғиб қилгани, унинг ортидан намойишлар бошланиб кетгани айтилган.
Илк кундаги суд мажлисида давлат айбловчиси томонидан ўқиб эшиттирилган айблов хулосасининг қисқача мазмунига кўра:
Тажимуратов уюшган гуруҳ ташкил килиб, Қорақалпоғистон Республикасининг амалдаги ҳукуматини ағдариб, ўзини Жўқорғи Кенгес раиси лавозимига тайинлаш мақсадида тартибсизликларни ташкиллаштирган;
Қаллиханова ушбу уюшган гуруҳга бирлашиб, ижтимоий тармоқлар орқали сепаратизм ғоялари билан йўғрилган, аҳолини оммавий тартибсизликка даъват қилувчи материалларни тарқатиб келган;
Турданов эса Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларда спортчиларнинг иштирок этишини таъминлаган ва Тажимуратовни елкасига ўтказиб, Жўқорғи Кенгесни эгаллаш мақсадида олиб борган.