Сўнгги янгиликлар
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Қамчиқ ва Дарбанд йўналишлари учун Hyundai Rotem тезюрар поездлари харид қилинади
“Тартибга солиш қумдони” доирасида ипотека облигациялари муомаласи тартиби тасдиқланди
2026 йилда инфляция даражаси 7 фоизгача туширилади
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Абдуқодир Мўминовга ҳужум қилганлар қидирилмоқда. Воқеа жойидан беш кишининг бармоқ изи топилган
Ушбу жиноятни фош этиш мақсадида малакали ходимлардан иборат тергов-тезкор гуруҳи тузилди.
“Кўзгу” Ахборот агентлиги журналисти Абдуқодир Мўминовга суиқасд уюштирилди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 23 декабрь куни тахминан соат 22:30 ларда фуқаро Абдуқодир Мўминов “102” рақамига қўнғироқ қилиб, Яшнобод туманида номаълум шахслар уни уриб тан жароҳати етказиб, унга тегишли бўлган “Samsung S21 Ultra” русумли уяли алоқа воситасини олиб кетишганлигинини, шунингдек унинг автомашинасига қаттиқ жисм билан уриб шикаст етказишганлигини маълум қилган.
Мазкур хабар асосида воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи чиқиб, барча зарурий тергов-тезкор ҳаракатлари олиб борилган ва холислар иштирокида воқеа жойидан 5 дона қўл бармоқ изи ва 1 дона бейсбол битаси далилилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинган. Шунингдек, фуқаро Мўминовдан бир дона флешкадаги видеоёзувлар текшириб қўриш учун процессуал тарбида олинган.
Қайд этилган ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164-моддаси (“Босқинчилик”) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.
Тошкет шаҳар ИИББ раҳбариятининг топшириға кўра, ушбу жиноятни фош этиш мақсадида малакали ходимлардан иборат тергов-тезкор гуруҳи тузилиб, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан барча зарур тергов ва тезкор-қидирув ҳаракатлари ўтказилмоқда