Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
“Интеллектуал мулк муҳофазаси” портали ишга туширилади
Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий муҳофазасини янада самарали қилиш мақсадида янги “Интеллектуал мулк муҳофазаси” портали ишга туширилади.
Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида “Интеллектуал мулк муҳофазаси” портали ишга туширилади. Бу ҳақда 27 ноябрь, 2025 йилда қабул қилинган Президент қарори (ПҚ–358)да маълум қилинди.
Қарорга кўра, 2026–2027 йилларда мамлакатда рўйхатдан ўтказилган интеллектуал мулк объектлари сони 100 мингтага етказилиши ва уларни рўйхатдан ўтказиш жараёнида экспертиза муддатлари технологиялар орқали 2 баробарга қисқартирилиши кўзда тутилмоқда.
Янги портал асосан Адлия вазирлигининг “Саноат мулки муҳофазаси” ва “IP Protection” порталлари негизида ишлайди ва қуйидаги имкониятларни тақдим этади:
интеллектуал мулк масалалари бўйича мурожаатларни қабул қилиш;
интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ шартномаларни онлайн тузиш;
контрафакт товарлар ва интеллектуал мулк ҳуқуқлари бузилган веб-сайтлар ҳақида маълумотларни жойлаштириш.
Бу портал орқали мамлакатда интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш ва ҳуқуқий муҳофаза самарадорлигини оширишга қаратилган қадамлар янада мустаҳкамланади.