Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Электрон сигареталарни ноқонуний ўтказганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди
Янги қонунга мувофиқ, Ўзбекистонда муомаласи тақиқланган электрон сигареталар билан боғлиқ ҳаракатлар учун жарима ва озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазо чоралари жорий этилди.
Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ҳамда электрон сигареталарни ноқонуний тайёрлаш, сақлаш, ташиш ва ўтказишга нисбатан қатъий жавобгарлик белгиланди.
Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, Ўзбекистонда муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотлари ва никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини, шу жумладан электрон сигареталарни тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек ишлаб чиқариш ва олиб кириш ҳолатлари анча миқдорда ёки маъмурий жазодан кейин такрор содир этилса, БҲМнинг 300 бараваридан 500 бараваригача жарима ёки 2–5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд маҳрум қилиш билан жазоланади.
Шу билан бирга, агар шахс ўз айбини ихтиёрий тан олиб, тақиқланган маҳсулотларни ҳокимият органларига топширса, у жавобгарликдан озод этилади.
Бундан ташқари, “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонунда электрон сигареталар ва улар учун суюқликлар айланмасига to‘liq тақиқ жорий этилди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.