Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш тартиби белгиланди
Энди қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қиймати даромадли ёндашув асосида, ер сифати ҳамда экин турларини инобатга олган ҳолда белгилаб борилади.
Ҳукуматнинг 2025 йил 26 ноябрдаги 744-сон қарори билан “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Ушбу низомга мувофиқ, ерларнинг норматив қиймати норматив кўрсаткичлар, ер кадастри маълумотлари, экилган қишлоқ хўжалиги экинлари ҳамда тупроқнинг бонитет балли асосида фойда ва рентабелликка таянган даромадли ёндашув орқали ҳисобланади.
Норматив қийматни аниқлаш натижалари давлат ер кадастрига киритилади. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг ер майдонлари мазкур баҳолаш объекти ҳисобланади. Бу жараён Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти томонидан амалга оширилади.
Ҳар бир товар ишлаб чиқарувчи бўйича ер майдонларининг норматив қиймати тўғрисида алоҳида маълумотнома тузилиб, у “Электрон ҳукумат” тизими орқали Солиқ қўмитасига тақдим этилади. Ҳисоб-китоб натижалари минг сўмгача бўлган аниқликда расмийлаштирилади.