Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Зовурларни кўмиб, ўрнига қурилиш қилиш қатъиян тақиқланади
Фарғона вилояти ҳудудларида зовурларни ўзбошимчалик билан кўмиб, улар устига ноқонуний равишда савдо ва хизмат кўрсатиш иншоотлари қуриш ҳолатларига барҳам берилмоқда. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Учкўприк, Бувайда ва Бағдод туманларига амалга оширган ўрганишлари давомида бундай қурилиш ишлари тўлиқ тўхтатилиб, зовурларни қайта очиш, қонунга зид иншоотларни бузиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Шунингдек, махсус комиссия тузилиб, барча тескари ҳолатларнинг қонунийлиги ўрганилиши, экологик талаблар ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этилиши белгиланди.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Учкўприк туманидаги Янги боғ, Бувайда туманидаги Найман ҳамда Бағдод туманидаги Олчин маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ободонлаштириш ишлари, шунингдек, ноқонуний қурилаётган бино ва иншоотларни кўздан кечирди.
Мазкур ҳудудлардаги зовурларни ноқонуний равишда кўмиб, тегишли мутасадди идораларнинг рухсатисиз қурилаётган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилиши тўхтатилди. Зовурларни қайта очиш ва ўзбошимчалик билан барпо этилаётган енгил типдаги иншоотларни буздириш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Тозалик ва озодалик ойлиги доирасидаги ишлар талаб даражасида эмаслиги, зовур ва ариқлар тозаланмаётгани, чиқиндиларга тўла экани танқид қилиниб, ҳамжиҳатлик билан ишларни ташкил этиш вазифаси юклатилди. Аҳоли билан суҳбатлашилиб, бу ерни обод масканга айлантиришга келишилди.
Вилоят ҳокимининг кўрсатмасига мувофиқ, махсус комиссия тузилиб, барча ҳудудлардаги зовурлар устига қурилган иншоотларнинг қонунийлиги ўрганилади. Жараёнда тегишли идоралардан рухсат олингани, экологик, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва бошқа қурилиш ҳамда қонун талабларига риоя этилганлик ҳолати атрофлича кўриб чиқилади. Шунингдек, бугундан бундай қурилиш ишлари тўлиқ тўхтатилиши белгиланди. Энди бу ишлар вилоят комиссиясининг рухсати билан қонун талаблари асосида амалга оширилади.
— Бугун экологик барқарорликни таъминлаш, яшил ҳудудларни кўпайтириш долзарб масала бўлиб турган бир пайтда, зовурларни ўзбошимчалик билан кўмиб, қурилиш ишларини амалга оширишни мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Айниқса, бундай зах ҳудудларда мелиорация тадбирларида зовурларнинг аҳамияти беқиёс, — деди вилоят раҳбари.
Қишлоқлар ичидаги зовурларнинг устига ўзбошимчалик билан қурилган иншоотларни буздириш, ўрнини кўкаламзорлаштириш, дарахтлар экиш ва яшил майдонларни кўпайтириш бўйича тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, ноқонуний қурилишга рухсат берган масъул раҳбарларга ҳам қонуний чора кўрилади.