Сўнгги янгиликлар
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Қамчиқ ва Дарбанд йўналишлари учун Hyundai Rotem тезюрар поездлари харид қилинади
“Тартибга солиш қумдони” доирасида ипотека облигациялари муомаласи тартиби тасдиқланди
2026 йилда инфляция даражаси 7 фоизгача туширилади
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Президентнинг ПҚ–339-сонли қарорига мувофиқ, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги халқаро битим расман тасдиқланди. Мазкур ҳужжат экологик соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.
2025 йил 13 ноябрда Президентнинг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори (ПҚ–339-сон) қабул қилинди. Қарорга кўра, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Ушбу битим 2024 йил 4 июль куни Остона шаҳрида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши чоғида имзоланган.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги битимни амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари халқаро шартнома кучга киргандан сўнг унинг қоидаларининг тўлиқ ва самарали бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.