Сўнгги янгиликлар
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Қамчиқ ва Дарбанд йўналишлари учун Hyundai Rotem тезюрар поездлари харид қилинади
“Тартибга солиш қумдони” доирасида ипотека облигациялари муомаласи тартиби тасдиқланди
2026 йилда инфляция даражаси 7 фоизгача туширилади
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Хоразм вилоятида кўп қаватли уйлардаги 27 та лифт ускуналарини янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Бироқ ўрнатиш жараёнида уйларнинг умумий фойдаланиш қисмига оид қонунбузилиш ҳолатлари сабаб кечикишлар кузатилмоқда.
Хоразм вилоятида 45 877 та хонадондан иборат 1 959 та кўп квартирали уйлар мавжуд. Шулардан 1 078 таси 1991 йилгача, 196 таси 1991–2016 йилларда, 685 таси эса 2016–2024 йилларда қурилган уйлардир. 1 853 та кўп квартирали уйга 38 та бошқарув сервис компаниялари хизмат кўрсатмоқда, 69 таси мулкдорлар томонидан, 37 таси эса турли ташкилотлар балансида.
2025/2026 йилларда куз-қиш мавсумини безовталиксиз ўтказиш мақсадида БСКларнинг 5 246,0 млн сўм маблағлари ҳисобидан 185 та кўп квартирали уйда жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, Президентнинг PQ-410-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 98-сонли қарорига мувофиқ, 10 млрд 420 млн сўм бюджет маблағлари ҳисобидан вилоятдаги 27 та лифт ускуналарини янгисига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Аммо лифтларни ўрнатиш жараёнида бир қатор муаммолар аниқланмоқда. Жумладан, кўп қаватли уйлардаги умумий фойдаланиш учун мўлжалланган қисмлар айрим фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан ўраб олинган. Бу эса лифт ускуналарини ўз вақтида ўрнатишни кечиктирмоқда.
Урганч шаҳрининг “Қуҳна қалъа” маҳалласидан жойлашган 9 қаватли уйларда мазкур ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Хоразм вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекцияси ҳамда вилоят Қурилиш бошқармаси томонидан рейдлар ўтказилди. Инспекция ходимлари томонидан қонунга зид равишда қурилган иншоотларни белгиланган муддатда буздириш бўйича мулкдорларга мажбурий кўрсатмалар берилди.
Эслатма: Агар кўрсатмалар белгиланган муддатда ихтиёрий равишда бажарилмаса, уй-жой мулкдорларига нисбатан МЖТКнинг 159-моддаси 1-қисмига асосан БҲМнинг 5 баробаридан 10 баробаригача жарима қўлланиши мумкин.