Qidirish

14:50 / 2025-11-14 25 0 Жамият

Қамчиқ ва Дарбанд йўналишлари учун Hyundai Rotem тезюрар поездлари харид қилинади

Ўзбекистон тоғли ҳудудларида қатнайдиган темирйўл йўналишларини замонавий поездлар билан жиҳозлаш мақсадида Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компаниясидан тезюрар ҳаракат таркибларини харид қилиш бошланди. Илк поездлар 2025 йил декабридан етказиб берилади.

world-news

Тошкентдан водийга ҳамда Қашқадарёдан Сурхондарёга уланувчи тоғли темирйўлларда ҳаракатланадиган янги тезюрар поездлар Жанубий Кореядан харид қилинади. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов маълум қилди.

Унинг айтишича, Hyundai Rotem компаниясидан 6 та тезюрар ҳаракат таркиби сотиб олинмоқда ва уларнинг илк партияси 2025 йил декабридан бошлаб Ўзбекистонга кела бошлайди. Мазкур поездлар келаси йилдан Бухоро — Мискин — Урганч — Нукус йўналишларида ҳам ҳаракатланиши режалаштирилган.

“Ўзбекистон темирйўллари” АЖ раиси Зуфар Нарзуллаевнинг таъкидлашича, Қамчиқ ва Дарбанд довонлари орқали ўтувчи тоғли йўналишлар учун 2030 йилгача яна 8 та тезюрар поезд харид қилиниши кўзда тутилмоқда.

Янги ҳаракат таркиблари йўловчи қулайлигини ошириш, сафар вақтини қисқартириш ва тоғли йўналишлар инфратузилмасини янада модернизация қилишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш