Сўнгги янгиликлар
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Қамчиқ ва Дарбанд йўналишлари учун Hyundai Rotem тезюрар поездлари харид қилинади
“Тартибга солиш қумдони” доирасида ипотека облигациялари муомаласи тартиби тасдиқланди
2026 йилда инфляция даражаси 7 фоизгача туширилади
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
“Тартибга солиш қумдони” доирасида ипотека облигациялари муомаласи тартиби тасдиқланди
Ўзбекистонда ипотека бозорини янада шаффоф ва тартибли қилиб ривожлантириш мақсадида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими доирасида ипотека облигацияларининг чиқарилиши ва муомаласи бўйича янги тартиб тасдиқланди. Ушбу низом ипотека облигациялари эмиссиясида талаблар, назорат механизмлари ва тўлов тартибларини аниқ белгилаб беради.
Адлия вазирлиги томонидан “Ипотека облигацияларини чиқариш соҳасида ‘Тартибга солиш қумдони’ махсус ҳуқуқий режими доирасида ипотека облигацияларининг эмиссияси ва муомаласи тўғрисида”ги вақтинчалик низом давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низомга мувофиқ, “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖ ипотека облигациялари бўйича тўлов агенти этиб белгиланди. Фоизларни тўлаш ва облигациялар номинал қийматини сўндириш ушбу депозитарий орқали амалга оширилади.
Ипотека қопламасига киритиладиган ипотека кредитлари бир қатор талабларга жавоб бериши шарт. Жумладан:
кредитнинг гаровга нисбати 75 фоиздан кам бўлмаслиги;
қарз олувчининг қарз юки кўрсаткичи 70 фоиздан ошмаслиги;
кредит берилганига камида 6 ой ўтган бўлиши.
Бундан ташқари, ипотека кредитлари бўйича ипотека ва кредит шартномалари, тўловлар жадвали, суғурта полиси, гаров объекти мансублигини тасдиқловчи ҳужжат ва ипотека шартномаси рўйхатдан ўтгани тўғрисидаги кўчирма тақдим этилган бўлиши лозим.
Низомга мувофиқ, ипотека облигациялари бўйича барча молиявий тўловлар фақат Марказий депозитарий орқали амалга оширилади.