Сўнгги янгиликлар
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Асоссиз текширувларни чеклайдиган янги тартиблар жорий этилди
Ўзбекистонда IELTS 9 балл олган абитуриентлар сони 5 йилда 47 баробарга ошди
2026 йилда инфляция даражаси 7 фоизгача туширилади
Ўзбекистонда инфляция даражасини босқичма-босқич пасайтириш бўйича аниқ режалар белгиланди — 2025 йилда 7,8 фоизга тушган инфляция 2026 йилда 7 фоизгача камайтирилиши, 2027 йилда эса 5 фоиз атрофида барқарорлаштирилиши кўзда тутилган. Бу мақсадда товар ва хизматлар таклифини ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда банк тизими орқали иқтисодиётга йўналтириладиган кредитлар ҳажмини кескин ошириш режалаштирилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёевга инфляцияни жиловлаш ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда 2026 йилга мўлжалланган вазифалар ҳақида ахборот берилди.
Маълумотларга кўра, 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра йиллик инфляция даражаси ўтган йилги 10,2 фоиздан 7,8 фоизгача пасайган. 2026 йилда бу кўрсаткични 7 фоизгача тушириш, 2027 йилда эса 5 фоиз атрофида ушлаб туриш режалаштирилган.
Шу мақсадда ички бозорда товар ва хизматлар таклифини ошириш, айниқса, аграр тармоқ, озиқ-овқат саноати ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳаларни банклар орқали молиялаштириш кенгайтирилади.
Йиғилишда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўриш муҳимлиги таъкидланди.
Иқтисодиётга тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар ҳажми келгуси йилда 450 триллион сўмга етказилади. Жорий йилда тадбиркорлик субъектларига 116 триллион сўм кредит берилган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 1,4 баробар кўпдир.
Маҳаллабай ишлаш тизими доирасида 89 минг фуқаронинг бизнес ташаббуслари қўллаб-қувватланди, йил якунигача бу кўрсаткич 100 минг нафарга етказилиши режалаштирилган.
2026 йилда ҳам камбағалликни қисқартириш ва аҳолини тадбиркорликка фаол жалб этиш ишлари давом эттирилади. Шунингдек, микро, кичик ва ўрта бизнесни кредитлаш ҳажми 140 триллион сўмга етказилиб, яна 100 минг фуқаронинг лойиҳалари қўллаб-қувватланади.
Президент аҳоли ва бизнес учун барқарор молиявий муҳит яратиш, банк тизимига ишончни ошириш ҳамда молия бозорида соғлом рақобатни таъминлаш банк-молия сиёсатининг устувор йўналиши бўлиши зарурлигини таъкидлади.
Мутасаддиларга инфляцияни жиловлаш, тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш ва макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча топшириқлар берилди.