Сўнгги янгиликлар
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
Бурдур: тарих, маданият ва табиат гавҳари
Ўзбошимча фуқаролар сабаб жамият ва давлат манфаатларига 460 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилди
Келаси йилдан футбол ўйинларига чипта олиш учун шахсни тасдиқлаш талаб этилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (527-сон, 20.08.2025 й.) билан «Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди. Унда айтилишича, мазкур низом ишсизлар, шу жумладан, «Камбағал оилалар реестри»га киритилган оилаларнинг ишсиз аъзолари ёки расмий даромадга эга бўлмаган иш қидираётган шахсларни касб ва хорижий тилларга ўқитиш харажатларини ваучер асосида қоплаб бериш тартибини белгилайди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ecosys.mehnat.uz тизимида ваучер асосида ушбу тоифадаги шахсларни ўқитадиган таълим ташкилотларининг электрон реестри юритилади.
Талабгор ваучер олиш учун Вазирликнинг туман (шаҳар) бўлимларига тўғридан-тўғри ёки маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари орқали, шунингдек, ecosys.mehnat.uz тизими орқали ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Талабгорга, биринчи навбатда, туман (шаҳар) бўлимлари томонидан 1 кун муддатда унинг мутахассислигидан келиб чиқиб, мавжуд бўш (вакант) иш ўринлари таклиф қилинади.
Фуқаронинг мутахассислиги бўлмаганда ёки таклиф этилган иш ўрни маъқул келмаганда, ваучер тақдим этиш масаласи кўриб чиқилади. Бунда талабгор ecosys.mehnat.uz тизимида скорингдан ўтказилади ва унинг белгиланган тоифалардан бирига кириши аниқланса, у ваучер олиш ҳуқуқига эга бўлади.
«Талабгор ваучердан 3 ой муддатда фойдаланиши лозим. Ваучер асосида касб ва хорижий тилларни ўрганиш истагини билдирган талабгор 1 маротаба бепул ўқиш ҳуқуқига эга», — дейилади хабарда.



