Сўнгги янгиликлар
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Дўстликдаги бозор тақдири: Ҳокимлик тадбиркорлар эътирозларига жавоб берди…
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Келаси йилдан футбол ўйинларига чипта олиш учун шахсни тасдиқлаш талаб этилади
Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва оммавийлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори (ПҚ-262-сон) имзоланди.

Унга кўра, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг қуйидаги имкониятларга эга «Миллий футбол электрон платформаси» ахборот тизимини (кейинги ўринда ахборот тизими) яратиш тўғрисидаги таклифи маъқулланган:
халқаро футбол ассоциациялари федерацияси талабларига мувофиқ стадионлардаги аудио ва видеотасвирларни бир нуқтага узатиш оркали футбол учрашувларида видео ёрдамчи ҳакам (ВАР) тизимини янада кенгайтириш;
футбол академия ва мактаблари, шу жумладан, футбол секциялари мавжуд спорт мактаблари ўқув машғулотларини онлайн назорат қилиш, футболчиларнинг тиббий ва жисмоний кўрсаткичларини мониторинг қилиш ҳамда шаффоф селекция тизимини жорий қилиш;
соҳада амалга ошириладиган лойиҳаларнинг концепциялари, техник-иқтисодий параметрлари ва бошқа лойиҳа (лойиҳаолди) ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда ваколатли органларда экспертизадан ўтказиш;
футбол академия ва мактаблари, шу жумладан, футбол секциялари мавжуд спорт мактабларида ходим, тренер ва футболчилар давоматини юритиш, видеоконференцалоқа тизимини ташкил этиш.
Шунингдек, футбол академия ва мактаблари, шу жумладан, футбол секциялари мавжуд спорт мактаблари босқичма-босқич ахборот тизимига уланади.
Бундан ташқари:
тажриба-синов тариқасида футбол академия ва мактабларининг ўқув машғулотларини онлайн кузатиш, футболчилар селекцияси ҳамда тиббий ва жисмоний кўрсаткичларини мониторинг қилиш ахборот тизими орқали амалга оширилади;
2026 йил 1 мартга қадар футбол академия ва мактаблари Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан шахсни биометрик идентификация қилиш имкониятига эга планшетлар билан таъминланади;
2026 йил 1 мартдан бошлаб футбол ўйинларига чипталарни харид килиш шахсни идентификация қилиш ҳамда матрицали штрих-код (ҚР код) технологияларини қўллашни назарда тутувчи махсус онлайн ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Миллий футбол марказида:
иқтидорли футболчиларни эрта аниқлаш бўйича Рақамли футбол ситуацион маркази ташкил этилади ҳамда унинг фаолиятига тажрибали мураббийлардан иборат таҳлилчилар жалб этилади;
футбол учрашувларини марказлашган тарзда видео ёрдамчи ҳакам (ВАР) тизимидан фойдаланган ҳолда кузатиш учун «ВАР» маркази ташкил этилади;
ахборот тизимидаги маълумотларни сақлаш учун «ДАТА футбол» маркази ташкил этилади;
2026 йил 1 апрелга қадар футбол академия ва мактаблари, шу жумладан, футбол секциялари мавжуд спорт мактабларида ўқув машғулотларини онлайн кузатиш, футболчилар селекцияси ҳамда уларнинг тиббий ва жисмоний кўрсаткичларини мониторинг қилиш имконини берувчи махсус дастур ва мобил илова ишга туширилади;
2026 йил 1 декабрга қадар ахборот тизими «Рақамли соғлиқни сақлашнинг ягона платформаси» ахборот тизимига интеграция қилинади.




Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир
