Сўнгги янгиликлар
Туркия: дунё эътироф этган қадимий треккинг йўллари
Турк қаҳваси: Европа Иттифоқида Туркиянинг илк “анъанавий маҳсулот номи” сифатида рўйхатга олинди
Қурилиш тизимида шаффофлик бўйича берилган ваъдалар қанчалик амалга ошмоқда?
Атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг янги даври: Экология қўмитаси тузилди
Ўзбекистонда экология бошқаруви тубдан ўзгаради – Президент янги фармонга имзо чекди
Ўзбекистонда айрим экинлар бўйича ҳосилни ихтиёрий суғурталаш тизими жорий этилади
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Мактабларда мажбурий пул йиғимлари: Қонун ва амалиёт ўртасидаги зиддият
Конституция (50-модда): давлат барчага бепул умумий ўрта таълимни кафолатлайди.
Қонун ва Конституция нима дейди?
Конституция (50-модда): давлат барчага бепул умумий ўрта таълимни кафолатлайди. “Таълим тўғрисида”ги қонун: молиялаштириш давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилиши шарт.
Вазирлар Маҳкамаси қарори (2021): ота-оналардан пул йиғиш қатъиян ман этилади. Бир сўз билан айтганда, давлат барча асосий инфратузилмаларни таъминлаб бериши керак.
Мактабларда “синф фонди”, “таъмир фонди”, “ойна фонди” деган баҳоналар билан пул йиғиш ҳали ҳам давом этмоқда. Фарғона шаҳри 8-мактаб мисоли: болалар стулсиз, пардасиз қолган. Маъмуриятнинг тайёр жавоби эса битта – “ота-оналар пул йиғсин”.
Миллиардлаб маблағлар ажратилаётганига қарамай, натижада ота-оналар қўшимча харажатга мажбур бўляпти. Давлат органлари ўз мажбуриятини бажармаяпти. Фуқаролар солиқ тўлаяпти, қонунга амал қилаяпти, аммо давлат томонидан кафолатланган хизмат бепул ва сифатли таълим тўлиқ таъминланмаяпти.
Назорат органлари суст ишлаяпти. Қонун ва қарорлар бор, аммо ижроси йўқ. Бу тизимнинг асосий муаммоси. Кузатув кенгашлари фақат қоғозда мавжуд, амалда эса улар жамоатчилик манфаатини ҳимоя қилолмаяпти.
Фуқаролар ўз бурчини бажаришда солиқ тўлаш, фарзандини мактабга юборишда масъулиятли. Давлат эса ўз бурчини таълимни бепул ва тўлиқ таъминлашни бажармаяпти. Бу эса ижтимоий шартномани бузиш демакдир.
Миллиардлаб маблағлар йўналтирилмоқда, лекин уларнинг шаффофлиги ва ҳисобдорлиги таъминланмаяпти. Назорат органлари фаолиятини кучайтириш – улар ҳақиқий жавобгарликка тортилиши шарт.
Жамоатчилик назоратини кучайтириш – ота-оналар ва маҳаллий кенгашлар маблағ сарфини очиқ назорат қилиши лозим. Шаффоф ҳисобот тизими – ҳар бир мактабга ажратилган маблағлар ҳақида онлайн маълумотлар очиқ бўлиши шарт.
Ота-оналарнинг ҳуқуқий ҳушёрлиги – мажбурий йиғимларга қарши туриш ва қонуний йўл билан шикоят қилиш зарур. Давлат қонун олдида ўз мажбуриятини бажармаса, фуқаролар давлатга ишончи йўқолади.
Фуқаро бурчини адо этяпти, аммо давлат томонидан бурч бажарилмаяпти бу энг катта адолатсизлик. Агар бу тизим ўзгармаса, фарзандларимиз қонунга ишонмасдан, “пул йиғим” орқали масала ҳал бўлади деган хулосага келади.