Сўнгги янгиликлар
Туркия: дунё эътироф этган қадимий треккинг йўллари
Турк қаҳваси: Европа Иттифоқида Туркиянинг илк “анъанавий маҳсулот номи” сифатида рўйхатга олинди
Қурилиш тизимида шаффофлик бўйича берилган ваъдалар қанчалик амалга ошмоқда?
Атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг янги даври: Экология қўмитаси тузилди
Ўзбекистонда экология бошқаруви тубдан ўзгаради – Президент янги фармонга имзо чекди
Ўзбекистонда айрим экинлар бўйича ҳосилни ихтиёрий суғурталаш тизими жорий этилади
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Ўзбекистонда оилалар сони 10 миллиондан ошди
Энг кўп оилалар Фарғона ва Самарқанд вилоятларида қайд этилган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 1 январ ҳолатига мамлакатда 10 миллион 244 мингдан ортиқ оила мавжуд. Энг кўп оилалар Фарғона ва Самарқанд вилоятларида қайд этилган. Тошкент шаҳрида эса бир миллиондан зиёд оила яшамоқда.
1 июл ҳолатига доимий аҳоли сони қарийб 38 миллион кишига етган. Шунинг 19,1 миллиони эркаклар, 18,8 миллиони аёллардир. Шаҳарларда 19,3 миллион, қишлоқларда эса 18,6 миллион киши истиқомат қилади.
Оила таркибига оид кузатувлар аҳоли ҳаётидаги муҳим тенденцияларни кўрсатади. Масалан, 2025 йил бошида 3 аъзодан иборат уй хўжаликлари улуши 11,2 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич сўнгги ўн беш йил ичида изчил ўсиб келмоқда. Шунингдек, тўрт ва ундан ортиқ фарзандли оилалар улуши 8,5 фоизга етди.
Аҳоли зичлиги бўйича Тошкент шаҳри 1 km² га деярли 7 минг киши тўғри келиши билан биринчи ўринда турибди. Андижон ва Фарғона вилоятлари ҳам зич ҳудудлар қаторига киради. Энг кам кўрсаткич эса Навоий вилоятида қайд этилган.
Шунингдек, 15–49 ёш тоифасига кирувчи аёллар сони 9,4 миллионга етди. Бу кўрсаткич йиллар давомида барқарор ўсиб, мамлакатда демографик жараёнлар ва ижтимоий сиёсат учун муҳим омилга айланмоқда.
2025 йилнинг январ—апрел ойларида 266 мингдан зиёд тирик туғилиш қайд этилди. Энг кўп чақалоқлар Самарқанд ва Фарғона вилоятларида дунёга келди. Бу рақамлар аҳоли таркибидаги табиий ўсишни янада тасдиқлайди.