Сўнгги янгиликлар
Атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг янги даври: Экология қўмитаси тузилди
Ўзбекистонда экология бошқаруви тубдан ўзгаради – Президент янги фармонга имзо чекди
Ўзбекистонда айрим экинлар бўйича ҳосилни ихтиёрий суғурталаш тизими жорий этилади
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Қамчиқ ва Дарбанд йўналишлари учун Hyundai Rotem тезюрар поездлари харид қилинади
“Тартибга солиш қумдони” доирасида ипотека облигациялари муомаласи тартиби тасдиқланди
2026 йилда инфляция даражаси 7 фоизгача туширилади
“Open budget”нинг тарғибот босқичига старт берилди
Жорий йилдаги 2-мавсум ғолиблари 1 сентябрь – Мустақиллик байрами куни эълон қилинади.
2-мавсум доирасида фуқаролар томонидан 22 минг 623 та таклиф келиб тушган ҳамда 18 минг 656 та таклиф саралаш босқичидан ўтказилган.
Бугун, 19 августдан бошлаб “Очиқ бюджет” порталида “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 2-мавсуми доирасида саралаш босқичи якунланди ҳамда тарғибот босқичига старт берилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, 2-мавсум доирасида фуқаролар томонидан 22 минг 623 та таклиф келиб тушган ҳамда 18 минг 656 та таклиф саралаш босқичидан ўтказилган. Саралашдан ўтган лойиҳалар учун 3 кунлик тарғибот босқичи ўтказилади. Бунда ташаббускорлар саралашдан ўтган лойиҳаларни тарғиб қилиш орқали овоз бериш босқичига тайёргарлик кўради.
Маълумот учун, лойиҳа киритиш босқичи – 15 июль -3 август, саралаш босқичи – 4-18 август, тарғибот босқичи – 19-21 август, овоз бериш босқичи – 22-31 август кунлари ўтказилиши режалаштирилган.