Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Вьетнам Адлия вазирлиги суд қарорларини ижро этиш бошқармаси вакиллари учун тақдимот ташкил этилди
Жорий йилнинг 8 август санасида «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» асиядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда Вьетнам Социалистик Республикаси делегацияси билан учрашув ўтказилди.
Вьетнам Адлия вазирлиги Фуқаролик ишлари бўйича суд қарорларини ижро этиш бошқармаси бошлиғи, Дананг шаҳри ҳамда Нинбин провинцияси департаменти бошлиқлари, Миллий мажлис Қонунчилик ва суд масалалари қўмитаси экспертларидан иборат делегация аъзолари учун «E-auksion» электрон савдо платформаси фаолияти тўғрисида тақдимот ташкил этилди.
Тақдимотда Жамият директори С.Муродов томонидан «E-auksion» платформаси орқали мулкларни реализация қилиш, аукцион олди ва аукцион жараёнлари, онлайн савдолар натижалари хусусида батафсил маълумот берилди.
Тақдимот якунида хорижлик делегация раҳбари Нгуэн Лой Ўзбекистон Республикасида суд ҳужжатларини ижро этиш ва онлайн аукцион савдолари орқали мулкларни сотиш соҳасида йўлга қўйилган илғор тажриба ва ислоҳотлар юзасидан ўз фикрларини билдириб, ташкил этилган тақдимот учун ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.